Биз нафақат "Doppelherz" бренди сифатида, балки "Queisser Pharma GmbH & Co. KG" компанияси сифатида фаолият кўрсатиб, глобал иқлим исиши ва СО2 антропоген ташланмаларини қисқартириш учун ижтимоий жавобгарликка эгамиз. Шунинг учун СО2 ташланмаларини қисқартириш ва компенсация қилиш биз учун маҳсулотларимизнинг қадоғида пластикдан фойдаланишдан воз кечиш каби жуда муҳимдир.
Келажакка назар
"Queisser Pharma GmbH & Co. KG" компаниясининг маҳсулоти кераксиз чиқиндиларни ва иқлимга етказиладиган зарарни минималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилади. Узоқ муддатли истиқболда биз олдимизга қадоқловчи материаллар сарфини янада қисқартириш ва маҳсулотни қадоқлаш учун экологик материаллардан фойдаланиш мақсадини қўямиз. Бугунги кунга келиб биз қадоқловчи материалларнинг тежалишига ва сарфларининг узоқ муддатли қисқаришига эришганимиз туфайли, атроф муҳит ва иқлимни ҳимоя қилишга фаол ҳисса қўшиб келмоқдамиз. Янада батафсил маълумот шу ерда келтирилган.
Қадоқ ишлаб чиқаришда кислород ангидрид чиқарилади, биз келажакда унинг миқдорини қисқартиришга интилмоқдамиз. Афсуски, ишлаб чиқариш жараёнида СО2 ташланмаларини бутунлай олдини олиб бўлмайди. Биз ClimatePartner билан биргаликда барқарор лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб, атроф муҳитга бўлган ушбу таъсирнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилмоқдамиз.

Биз доим маҳсулотларимиз учун янада экологик қадоқловчи материалларни таъминлаш имконини берадиган ечимларни ишлаб чиқамиз.
Компонентлар ва экологиклик
Компонентларнинг юқори сифати маҳсулотимизнинг асосий мезони ҳисобланади. Турли сифат белгилари ва стандартлари хом ашё ва фаол компонентларнинг тозалиги ва экологиклигини тасдиқлайди.
Экологик жавобгарлик
Биз ресурсларни сақлаб қолишга қизиқиш уйғотамиз. 1997 йилда биз DIN EN ISO 14001 стандарти бўйича сертификациядан ўтганмиз. Стандартнинг мақсади – табиатни асраш қонунчилиги билан уйғунликда экологик кўрсаткичларнинг доим янгиланишини бирлаштириш. Шунингдек, 2016 йили биз DIN EN 50001 сертификатини олиб, қонунчилик талабларига мувофиқ сертификациядан ўтган илк компаниялардан бирига айландик. Шунинг учун биз энергия итеъмолини бошқариш тизимини жорий этдик, у компания ичидаги энергия оқимларини ҳисобга олади ва энергия самарадорлигини баҳолайди. Ушбу баҳолашлар энергия самарадорлигини оширишга ёрдам берган техник чораларнинг асосига айланди. Шундай қилиб, биз сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишга ёрдамлашишимиз мумкин. Ҳозирги пайтда биз DIN EN 16247-1 бўйича сертификациядан ўтмоқдамиз - энергия самарадорлиги "Queisser Pharma GmbH & Co. KG" учун муҳим мавзу бўлиб қолмоқда.
Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни ҳам қонунчилик талабларига мувофиқ ҳисобга олинади. Хом ашё сифати ҳамда пудратчи корхоналарнинг доимий аудити уларнинг экологик аҳамияти нуқтаи назаридан баҳоланади.
"Queisser Pharma" компанияси 100% экологик тоза яшил энергиядан оладиган электр токидан фойдаланади. Шундай қилиб, биз атроф муҳит ҳимоя қилиниши ва иқлим асраб қолинишини барқарор асосда қўллаб-қувватлаймиз. Биз "яшил" энергияни гидроэлектростанциядан - тикланувчи энергия манбасидан оламиз. Бизнинг маҳаллий энергия етказиб берувчимиздан тегишли сертификат ШУ ЕРДА келтирилган.
"Queisser Pharma"-да иқлимни ҳимоя қилиш тўғрисидаги янада батафсил ва қўшимча маълумот компаниянинг веб-сайтида келтирилган.
СО2 ташланмаларини компенсация қилиш
ClimatePartner компанияси билан ҳамкорликда биз фаолиятимиз натижасида чиқарилган СО2 ташланмалари даражасини аниқладик. Кейинчалик ташланмаларни қисқартириш ҳамда иложсиз СО2 ташланмаларини компенсация қилиш чоралари кўрилди. Фармацевтика компанияси бўлиб, биз СО2 ташланмаларини тўлиқ олдини ола олмаймиз. Бироқ, биз ишлаб чиқарилаётган кислород ангидрид учун жавобгарликни тўлиқ ўз зиммамизга оламиз ва иқлимни ҳимоя қилишга қаратилган турли лойиҳаларни фаол қўллаб-қувватлаймиз.
Биз учун шаффофлик муҳим: Иқлимни ҳимоя қилиш бўйича турли лойиҳаларга киритган сармояларимизни маҳсулотларимиздаги иқлим нейтраллиги ва кузатиш идентификатори орқали кўриш мумкин.
Иқлимни ҳимоя қилиш бўйича лойиҳалар
Иқлимни ҳимоя қилиш бўйича лойиҳалар парник газлари ташланмаларини қисқартиришга ёрдам бериши мумкин. Бундан ташқари, улар лойиҳа иштирокчи-мамлакатларининг барқарор ривожланишига ёрдам беради, масалан, тоза ичимлик сувига эга бўлишни яхшилайди, маҳаллий инфратузилмани кенгайтиради, иш жойларини яратади ёки био хилма-хилликнинг ҳимоясини таъминлайди.
Биз шамол энергетикаси соҳасида бутун дунё бўйлаб иқлимни ҳимоя қилиш бўйича қуйидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаймиз.
Болгаридаги шамол энергетикаси сектори
Шамол энергияси қазилма ёқилғисиз қувват ишлаб чиқариш имконини беради. Болгарияда биз шамол электр станциясининг қурилишини қўллаб-қувватлаймиз, у тикланувчан энергияни ишлаб чиқаради, иқтисодиётни жонлантиришга ва минтақанинг барқарор ривожланишига ёрдам беради. Янада батафсил маълумот www.climatepartner.com/1100 веб-сайтида.
Туркиядаги шамол энергетикаси сектори
Иқлим ўзгаришлари қазилма ёқилғидан фойдаланишдан воз кечишни талаб қилади. Шунинг учун Маниса провинциясидаги Дуалар туманида умумий қуввати 34,2 МВт бўлган 38 та шамол турбинали янги шамол электр станцияси қурилмоқда - биз кўмак кўрсатаётган яна битта лойиҳа. Бундан ташқари, шамол электр станцияларини миллий электр тармоғига улаш ҳисобидан иқлимни ҳимоя қилиш лойиҳаси маҳаллий энергетик инфратузилмани кенгайтиришга ёрдам беради. Янада батафсил маълумот www.climatepartner.com/1427 веб-сайтида.
Таиланддаги шамол энергетикаси сектори
Таиланднинг қишлоқ ҳудудида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа миллий тармоққа тоза шамол энергиясини узатиб, СО2 ташланмаларини икки бараварга қисқартиради. Таиланднинг шимолий-шарқидаги Накхонратчасима провинциясида биз тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва мамлакатда энергия хавфсизлигини ошириш секторини қўллаб-қувватлаймиз. Янада батафсил маълумот www.climatepartner.com/1422 веб-сайтида.