Тери, сочлар, тирноқлар

Ҳақиқий гўзаллик ичдан таралади! Тери, сочлар ва тирноқлар учун бизнинг маҳсулотларимиз
  1. doppelherz.uz
  2. Маҳсулотлар
  3. Тери, сочлар, тирноқлар
Teri + soch + tirnoqlar
Doppelherz aktiv
Teri + soch + tirnoqlar
Озуқа қўшимчаси
30 Таблеткалар

Тери, сочлар, тирноқлар - гўзаллик ичдан таралади

Ҳақиқий гўзаллик ичдан таралади!  Кучли, қалин сочлар, соғлом тери ва мустаҳкам тирноқлар - бу ҳаётий куч ва табиий гўзаллик аломатлари.  Бу ерда организмни зарур моддалар билан таъминлаш муҳим роль ўйнайди, чунки тери, сочлар ва тирноқларнинг ҳужайралари ҳар куни улкан ишларни бажариб, доим янгиланади ва ўсиб боради.

Масалан, сочлар бир ойда ўртача 1 сантиметр тезликда ўсади.  Бу кунига бутун дунё учун 30 метр соч дегани! 
Сочлар яхши ўсиши учун етарлича миқдорда озуқа моддалари ва биологик фаол моддалар талаб этилади, улар кундалик рационга киритилиши керак.  Соғлом овқатланиш ичдан тараладиган гўзалликнинг гарови бўлиши керак.

Гиалурон кислотаси - соғлом тери намлантиришга муҳтож

Шаффоф, гельсимон гиалурон кислотаси теримизнинг табиий компоненти ҳисобланади. 
Ушбу модда тери ости бирикма тўқимаси томонидан ишлаб чиқарилади.  Ўзининг кимёвий тузилмаси туфайли, гиалурон кислотаси организмда кўп миқдорда сувни боғлаб туришга қодир.
Таассуротли дунё - кўз.  98% гача шишасимон тана атиги 2% гиалурон кислотаси билан боғланган сувдан иборат.   

Гиалурон кислотаси терига алоҳида ҳужайралар ўртасида тўлдирувчи бўлиб хизмат қилиши мумкин.  Шу тарзда кўп миқдорда сув боғланиши мумкин, бу эса соғлом ва таранг тери учун зарур бўлади.

Ёш ўтган сари гиалурон кислотасининг таркиби камаяди!
Афсуски, ёш ўтган сари организмимизда гиалурон кислотасининг таркиби камайиб боради.  Унинг табиий тарзда ишлаб чиқарилиши тахминан 25 ёшдан бошлаб пасая бошлайди.  Бизнинг теримиз унинг саломатлиги ва таранглиги учун муҳим бўлган намликни йўқотиб боради.

Терининг функциялари:

  • Жисмоний таъсирлардан ҳимоя
  • Терининг гидролипид тўсиғи туфайли иммун ҳимоя
  • Сезгир нерв таначалари туфайли сезги органи
  • Тер чиқаришни тартибга солиш йўли билан "шамоллатиш"
  • Ультрабинафша нурларидан ўзини ҳимоя қилиш

Мис - сочларингиз рангининг манбаси!

Дастлаб кўпчилик мис деганда фақат металл ҳаёлига келади.  Бироқ, у организмдаги кўплаб метаболик жараёнлар учун зарур бўлган микроэлементлардан бири ҳисобланади.
Хусусан, сочларнинг ҳужайралари меланин пигментини ҳосил қилиш учун мисга муҳтож бўлади.
Меланин сочларнинг табиий ранги учун жавоб беради.  Шундай қилиб, мис сочларнинг нормал рангини сақлаб қолишга ёрдам беради, шунингдек организмдаги нормал бирикма тўқимасини қўллаб туриш учун муҳим вазифаларни бажаради. 
Тамойилга амал қилинг: овқат билан мис етарлича келиб тушишини таъминланг, чунки организмнинг ўзи уни ишлаб чиқаришга қодир эмас.  Таркибида мис юқори даражада бўлган маҳсулотлар ёнғоқлар, авокадо, бутун дондан маҳсулотлар ва қуруқ мевалар ҳисобланади.