1. doppelherz.uz
  2. Бренд

Бизнинг ишимизда ҳар доим асосий эътибор саломатликни мустаҳкамлаш учун мўлжалланган юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқишга қаратилган. Саломатликни қўллаб-қувватлаш ва сақлаб қолиш - бизнинг ўзгармас мақомимиз, у бизга юз йилдан ортиқ даврдан олдин илк ўсимлик тонигимизни яратишга туртки берди ва ҳанучгача бизнинг кредомиз бўлиб қолмоқда. Кундалик ишда биз бир-биримизга ҳурмат билан қараймиз, чунки ҳар бир ходим биз учун жуда муҳим. Ходимларимиз ўзлаштириб олган бундай "оилага йўналтирилган" ёндашувга таяниб, биз бутун оила саломатлигини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган "Doppelherz" маҳсулотини яратиш устида қизиқиш ва жавобгарлик билан ишлаймиз.

Барқарор ривожланиш учун жавобгарлик

Мана 20 йилдан йилдирки "Doppelherz" компаниясида ресурсларни тежаш муҳим роль ўйнайди. Бизнинг брендимиз ҳароратнинг глобал ошиши ва шу билан боғлиқ СО2 ташланмаларини чеклаш учун ижтимоий жавобгарликка эга. СО2 ташланмаларини қисқартириш ва компенсация қилиш биз учун маҳсулот қадоғида пластикдан фойдаланишдан воз кечиш каби долзарбдир. Юқори гигиеник стандартлар ва сақлаш муддатлари туфайли, афсуски, ишлаб чиқариш жараёнида СО2 ташланмаларини бутунлай бартараф этишнинг иложи йўқ - бироқ, ClimatePartner иқлим бўйича эксперт билан ҳамкорликда экологик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб, биз ушбу ташланмаларни компенсация қилмоқдамиз. Бир вақтнинг ўзида биз қадоқловчи материаллар сонини янада қисқартириш ва экологик материаллардан фойдаланишга қаратилган ечимларни ишлаб чиқмоқдамиз.  Янада батафсил маълумот шу ерда келтирилган.

"Doppelherz" – Барча учун битта бренд

Кўпинча "Doppelherz" препаратини одамлар бутун умр давомида қабул қиладилар. Маҳсулотимизнинг кенг ассортименти туфайли биз мижозларимизни уларнинг ҳаётини бошидан, унинг турли босқичларида ва кексаликка етгунча қўллаб-қувватлаб турамиз.

Butun oila uchun IMMUN
Doppelherz system
Butun oila uchun IMMUN
MULTIVITAMINLAR
Ko'z vitamini
Doppelherz aktiv
Ko'z vitamini
Bolalar uchun
MINI-TABLETKA MULTIVITAMINLAR
Doppelherz system
MINI-TABLETKA MULTIVITAMINLAR
Butun oila uchun

Иммун тизимини мустаҳкамлаш, энергетик алмашинувни ва жисмоний лаёқатликни ҳамда ички гўзалликни қўллаб- қувватлашдан тортиб кўз саломатлигини қўллаб-қувватлаш ва юрак-қон тизимини мустаҳкамлашгача – "Doppelherz" ҳар қандай ёшда соғлом ва фаол турмуш тарзини таъминлайди. 

Бизнинг ассортиментимиз ҳар кимга зарур бўлган маҳсулотни тақдим этади: барча "Doppelherz" товарларида тушунарли белгилар бор, шунинг учун фойдаланувчи бир кўришдаёқ қайси маҳсулот кераклигини билиб олиши мумкин. Қўллаш соҳаси ва ингредиентлари ҳам аниқ кўрсатилган. Таблеткалар, капсулалар, микрогранулалар, кукунлар, стик-пакетларда суюқликлар, пастилкалар, суюқ маҳсулотлар, назал спрейлар ва кўз томчиларигача – "Doppelherz" ҳар кимга унга керакли бўлган препарат шаклини таклиф қилади.

Биз фойдаланувчиларимизнинг талабларини аниқ ҳисобга оламиз. Масалан, халқаро ассортиментимизда магний таркибли 26 та турли хил маҳсулотлар мавжуд. Шундай қилиб, биз ҳар бир мижозимизнинг эҳтиёжига мос келадиган маҳсулотни таклиф қилишимиз мумкин.

Дўстона мулоқот

Фойдаланувчиларимиз билан мулоқот қилиш биз учун кўп нарсани англатади. Шу сабабли биз билан алоқага чиқиш учун биз турли ёндашувлар ва каналларни таклиф қиламиз. Телефон, электрон почта орқали, хат билан, сайтимиз ёки ижтимоий тармоқлар орқали – биз ҳар доим мижозларимизга хизмат кўрсатишга тайёрмиз ва уларнинг саволларига ва эътирозларига компаниянинг Фленсбургдаги бош офисида душанбадан жума кунгача шахсан жавоб берамиз. Биз инсонга йўналтирилганмиз: бизнинг мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматимиз мижозларнинг сўровига ваколатли тарзда, шахсан ва барча тегишли бўлимлар билан бирлашган ҳолда жавоб беради ва ҳар бир саволга ечим ва жавобларни топади. "Doppelherz" мижозларининг ишончи биз учун улкан қадриятни ифода этади.

"Doppelherz" товарларни исталган нуқтада эришимли

Биз энг юқори сифатли инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқамиз ва ишлаб чиқарамиз ва уларни жуда ҳамёнбоп нархда таклиф қиламиз. Шунингдек, биз учун "Doppelherz" маҳсулоти фойдаланувчилар одатий ҳаётда харидлар қиладиган ва сервис биринчи ўринда турадиган ҳамма жойда эришимли бўлиши жуда муҳим: дорихона тармоқлари, супермаркетлар, дорихоналар ва саломатлик учун товарларни таклиф қиладиган интернет дўконлари. Буюк Британияда товарларимизнинг биринчи тўплами Amazon-да эришимли.

Аҳамиятли анъаналари билан халқаро бренд

"Doppelherz" бренди Германияда бир нечта авлодлардан иборат бўлган қадимги тарихга эга. Бренднинг 100 йиллик тарихи давомида мижозларимизнинг талабларига мувофиқ равишда жуда катта миқдорда маҳсулот ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқарилган. Бу биз ҳанузгача фойдаланаётган бой тажрибани тўплаш имконини берди. Шу билан бирга, биз ҳар доим сўнгги ҳодисаларни кузатиб борамиз. Сўнгги ўн йилликларда маҳсулотимизнинг ассортименти доим кенгайиб борган ва "Doppelherz" бутун оила учун брендга айланган. Бу фақат Германиядаги мижозларимизга тааллуқли эмас: 60 дан ортиқ мамлакатлардаги мижозларимиз бизнинг юқори сифатли маҳсулотларимизга ишонишлари мумкин.

"Doppelherz" – бу ҳар доим сифат

Юқори сифатли маҳсулотимиз ортида ходимларимизнинг ишга содиқлиги ва тажрибаси ётади, улар маҳсулотларни ишлаб чиқиш босқичида ва компонентларни танлашда юқори даражали сифатни таъминлайди. Бутун "Doppelherz" маҳсулотларида сараланган компонентларнинг юқори сифатли комбинацияси мавжуд ва улар Дори воситалари бўйича давлат хизмати ёки Европа озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича бошқармаси томонидан маъқулланган. Маҳсулотларимиз бозорга кириб боришидан олдин улар сифат назорати тизимидан ўтиши керак - биз "балки" деб тахмин қилмаймиз. Барча маҳсулотлар сотувга чиқарилишидан олдин қатъий шароитларда масъул синовдан ўтади.