Аёллар саломатлиги

Аёллар саломатлиги учун маҳсулотлар


Аёллар учун маҳсулотлар - овқатланишдаги маҳсус эҳтиёжлар
Аёлларнинг овқатланишга бўлган эҳтиёжлари ҳаётнинг турли даврларида эркакларникидан фарқ қилади. Масалан, пубертатда содир бўладиган жисмоний ўзгаришлар сабабли, менструал цикл пайтида, ҳомиладорликда ёки менопаузада аёл организми алоҳида озуқа моддаларига мухтож бўлади.
Одатда, эркакларга қараганда аёллар соғломроқ овқатланишига қарамасдан, улар ҳар доим ҳам етарлича миқдорда зарур элементларни олавермайди.
Роберт Кох институти томонидан ўтказилган DEGS1 тадқиқотига мувофиқ фақат 15% аёллар ва 7% эркаклар Немис овқатланиш жамиятининг стандартларига мос келар экан.
Темир етишмаслиги кўпинча аёлларда учрайди, чунки улар темирни менструация пайтида йўқотади. Шу нарса кальцийга ҳам тааллуқли, унинг миқдори ҳомиладорлик ва менопаузадан кейин ўзлаштирилишининг ёмонлашиши туфайли баъзида етарлича бўлмаслиги мумкин.
Темир - аёллар учун жуда муҳим бўлган микроэлемент
Темирни ҳар куни етарлича миқдорда истеъмол қилиш зарур, чунки у организмда кўплаб вазифаларни бажаради. У қизил қон таначалари ва гемоглобин ҳосил бўлишига ёрдам беради, шунингдек қонда кислород ташилишини қўллаб туради. Бундан ташқари, темир энергия алмашинувида ва ҳужайралар бўлинишида муҳим роль ўйнайди.
Менструация пайтида аёллар темирни кўп миқдорда йўқотади. Кучли менструал қон кетишларда темирнинг йўқотилиши унинг келиб тушишидан ошиши мумкин, чунки 1 мл қонда 0,5 мг темир мавжуд. Шунинг учун аёллар кунига 15 мг темирга муҳтож бўлади, шу ўринда эркакларга эса 10 мг талаб этилади.
Ҳомиладорлик пайтида темирга бўлган эҳтиёж ошади, чунки бўлажак бола учун ҳам ушбу микроэлемент қон таъминоти ва ички органларнинг шаклланиши учун керак бўлади. Ўсиб бораётган бачадонда қон айланишини таъминлаш учун ҳомиладор аёлда қон миқдори ошиб боради.
Энди унинг организмига кунига 20 мг дан 30 мг гача темир талаб этилади.
Лактация даврида темирга бўлган эҳтиёж юқорилигича қолади, чунки эмизикли она болани сут орқали темир моддаси билан таъминлаши керак.
Маслаҳатимиз: Рационингизга тез-тез гўштни киритиб туринг, чунки ҳайвон манбаларидан олинган темир ўсимлик манбаларидан олинган темирга қараганда яхшироқ ўзлаштирилади. Бироқ, дуккаклилар, сабзавотлар ва бутун донли маҳсулотлар ҳам темирнинг яхши манбаси эканлигини унутманг.
Апельсин шарбати каби С витаминига бой маҳсулотларни истеъмол қилиш ўсимлик манбаларидаги темирнинг ўзлаштирилишини яхшилайди.
Кальций - ҳомиладорлик ва менопауза пайтида ўта муҳим
Кальций нафақат аёлларга, балки эркакларга ҳам керак. Ушбу минерал суяк ва тишларимизнинг асосий компоненти ҳисобланади, ва айнан ўша ерда организмдаги барча кальцийнинг 99% жойлашади.
Кальций суяклар соғлом бўлишига, қон ивишига ва мушакларнинг функциясига ёрдам беради.
Суякларимиз ҳар доим шаклланиш ва парчаланиш жараёнига дучор бўлади, шу ўринда, заруратга қараб, суяклардан керакли кальций олинади. Организмимиз кальцийни мустақил тарзда ишлаб чиқармаганлиги туфайли, биз уни овқатдан олишимиз керак. Кальцийнинг энг машҳур манбалари - сут маҳсулотлари, шунингдек брокколи ёки фундук каби ўсимлик маҳсулотларида ҳам кальций мавжуд. Кальцийнинг тавсия этилган суткалик меъёри 1000 мг ни ташкил қилади.
Ҳаётнинг турли даврларида аёллар эркакларга қараганда кўпроқ миқдорда кальцийга муҳтож бўлишларини унутмаслик керак.
Ҳомиладорлик ва лактация пайтида ушбу минерал онага ҳам, болага ҳам керак бўлади, чунки болага у суяк тузилмаларининг шаклланиши учун зарур. Агар кальций етарлича бўлмаса, у онанинг суяк тўқимасидан олинади.
Шунингдек, аёл учун менопауза даврида ва ундан кейин ҳам етарли миқдорда кальций истеъмол қилиш муҳим роль ўйнайди, чунки суяк зичлигининг пасайиши саломатлик учун хавф туғдиради. Ёш ўтган сари суякларнинг зичлиги пасаяди, чунки менопаузадан кейин организм кальций даражасини тартибга солувчи жинсий гормонларни камроқ ишлаб чиқара бошлайди.
Маслаҳатимиз: D витамини даражасини кузатиб боринг. D витамини "кальций қурилишида ёрдамчи" сифатида таъсир кўрсатади ва суяклар саломатлигини меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради. Бизнинг теримиз қуёш нурининг таъсирида D витаминини ўзи ишлаб чиқаришга қодир, лекин бизнинг ўлкаларда кузда ва қишда унинг ишлаб чиқарилиши пасайиши мумкин.