Омега-3 ёғли кислоталари

Ассортиментда таркибида Омега-3 бўлган юқори сифатли маҳсулотларнинг турли шаклдаги дозалари келтирилган.
  1. doppelherz.uz
  2. Маҳсулотлар
  3. Омега-3 ёғли кислоталари
A-Z + OMEGA-3
Doppelherz system
A-Z + OMEGA-3
Озуқа қўшимчаси
30 Капсулалар
OMEGA-3 konsentrati
Doppelherz system
OMEGA-3 konsentrati
Озуқа қўшимчаси
30 Капсулалар

Омега-3 ёғли кислоталари - сизнинг саломатлигингиз учун универсал ёрдамчи

Бизнинг овқатланишимиз бизнинг саломатлигимизга бевосита таъсир кўрсатади.  Рационимизда махсус аҳамиятга Омега-3 ёғли кислоталари эга.   Улар айрим ўсимлик ёғларида, ёнғоқларда, лекин энг самарали шаклда - денгиз балиғида бўлади.  Кўпчилик "ёғли кислоталар" деган номини эшитиб, ёғлар ҳақида ўйлайди.  Аммо бу умуман бошқа нарса.

Биринчидан, тўйинган ва тўйинмаган ёғлар ўртасида фарқ бор.  Асосан гўшт ва ёғи олинмаган сут маҳсулотларининг таркибида бўлган тўйинган ёғларни кўп истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Аммо моддалар алмашинуви соғлом кечиши учун бизга айрим фойдали ёғлар зарур бўлади. "Соғлом" ёғларга политўйинмаган Омега-3 ёғли кислоталари, жумладан, докозагексаен кислотаси (DHA) ва эйкозапентаен кислотаси (EPA) киради.

Ҳаттоки она қорнидаги ҳали туғилмаган болага ҳам жисмоний ва ақлий ривожланиш учун EPA ва DHA зарур. Омега-3 ёғли кислоталари ҳар қандай ёшда муҳим роль ўйнайди.  Шунингдек, улар мия метаболизми ва юрак нормал ишлаши учун ҳам катта аҳамиятга эга, кўзларнинг саломатлигини қўллаб туришга ёрдам беради.  Омега-3 ёғли кислоталари саломатлигимиз учун кўп функционал ёрдамчи ҳисобланиши бежиз эмас. 

Биз жуда ҳам кам миқдорда балиқ истеъмол қиламиз!

Қимматли Омега-3 ёғли кислоталари соғлом овқатланишимизнинг муҳим қисми ҳисобланади.  Афсуски, биз гўшт ва гўшт маҳсулотларида бўлган тўйинган ёғларни кўп истеъмол қилиб, фойдали тўйинмаган ёғли кислоталарни кам истеъмол қиламиз. 
Эйкозапентаен кислотаси (EPA) ва докозагексаен кислотаси (DHA) каби политўйинмаган Омега-3 ёғли кислоталарига денгиз балиғи, масалан, лосось, скумбрия ва сельдь жуда бой.

Немис овқатланиш жамиятининг маълумотларига кўра, кўпчилик одамлар балиқни тавсия этилганидан кам истеъмол қилишади. 16% аҳоли эса балиқни умуман истеъмол қилмайди. Болалар ва ўсмирлар ўртасидаги истеъмол даражаси ҳам тавсияларга тўғри келмайди.  
Ҳафтасига икки марта балиқ истеъмол қилиш мукаммал вариант бўлар эди, шунда ҳеч бўлмаганда бир мартаси денгиз балиғи бўлиши керак. 

Маслаҳат: ишончли етказиб берувчилардан мунтазам равишда балиқ харид қилишни бошлаш вақти келмадими?  Лаққа балиқнинг филеси жуда ҳам майин таъмга эга ва шунинг учун балиқни унчалик хуш кўрмайдиганларга ҳам, болаларга ҳам мос келади. 

EPA ва DHA  билан Омега-3 – қўлланилиши

EPA ва DHA ёғли кислоталари кўп функционал хусусиятларга эга ва тадқиқотлар саломатликнинг кўпгина жиҳатларига уларнинг ижобий таъсирини тасдиқлаб бормоқда. Айрим олимлар инсоннинг ривожланиши айнан балиқ туфайли юз беради деган фикр билдирадилар.

Миянинг нормал ишлаши учун: Бизнинг ўқиш ва диққатни жамлаш қобилиятимиз ҳам биз қабул қиладиган озуқага боғлиқ. 

Омега-3 ёғли кислоталари миянинг нормал ишлашини қўллаб туришга ёрдам беради, чунки DHA таркиби миянинг митохондриялар, синапслар ва бош мия қобиғи каби метаболик фаол соҳаларида энг кўп жойлашган.  Демак, овқат билан DHA истеъмол қилиш миянинг нормал ишлаши учун зарур шарт ҳисобланади.   Тавсия этилган суткалик DHA дозаси 250 мг ни ташкил қилади.

Юрак нормал ишлаши учун: Юрак соғлом бўлиши учун нафақат машқлар, уйқу ва дам олиш, балки тўғри овқатланиш ҳам муҳим ҳисобланади. 
Ҳар куни 250 мг EPA ва DHA истеъмол қилиш - юрак нормал ишлашининг гарови.

Кўриш қобилияти учун: Атрофимиздаги маълумотларнинг қарийиб 80% ини биз кўзларимиз орқали оламиз, 
шунинг учун кўриш қобилиятимизни сақлаб қолиш ва кўзларимизнинг саломатлигини қўллаб туриш муҳим ҳисобланади.  Бунда муҳим рольни Омега-3 ёғли кислоталари ўйнайди, чунки улар тўр парда ва фоторецепторларнинг компонентлари ҳисобланади.  Ҳар куни 250 мг DHA истеъмол қилиш кўриш қобилиятини нормал ҳолатда ушлаб туришга ижобий таъсир кўрсатади.

Ҳомиладорлик ва лактация пайтида: 
ҳомиладорлик пайтида EPA ва DHA Омега-3 кислоталари боланинг кўзлари ва миясининг нормал ва соғлом ривожланишига таъсир кўрсатади.  DHA ёғли кислотаси мия, нерв тўқимаси ва кўзларнинг компоненти бўлиб, ҳомиладорлик давомида ва лактация даврида тўпланиб боради. 

Ҳомиладор аёл ўзининг бўлажак боласига DHA кислотасини тўғридан-тўғри киндик орқали узатиши туфайли, тавсия этилган суткалик 250 мг EPA/DHA дозасига қўшимча равишда DHA суткалик дозасини 200 мг га ошириш тавсия этилади.