Мушаклар, суяклар ва бўғинлар

Мушаклар, суяклар ва бўғинлар учун маҳсулотлар





Магний, кальций ва С витамини - соғлом мушаклар ва суяклар гарови
Бизнинг танамиз табиатан фаол бўлиш учун яратилган ва у жисмоний фаоллик етарлича бўлганда керакли тарзда ишлайди. Мунтазам интенсив машқлар бизнинг ишлаш қобилиятимизни қўллаб туришга ёрдам беради.
Бироқ, замонавий ҳаёт бизга турлича чалғитувчи омилларни беради, масалан, қулай диван, автомобиль ёки лифт. Ҳаётингизга секин-аста кўпроқ ҳаракат қўшишга уриниб кўринг. Ҳар ким ўзи учун жуда ёқадиган нарсасини танлаб олиши мумкин. Буларнинг орасида сайр қилиш, тўп билан ўйинлар, бардошлилик билан боғлик юкламалар ёки ҳаттоки, боғдаги иш бўлиши мумкин. Кунига 10 000 қадам юринг. Бу сизнинг асосий мақсадингизга айланиши керак. Қадам ўлчагич - оддий ва қулай мослама, у сизга бунда жуда ёрдам беради.
Мушакларимиз, бўғинларимиз ва суякларимиз соғлом бўлганида спорт билан шуғулланиш ёқимлироқ туюлади. Жисмоний фаолликдан ташқари, суяклар, мушаклар ва тоғайлар овқатимиздан етарлича даражада озуқа моддаларини олиши жуда муҳим. Таянч-ҳаракат тизими учун айниқса магний ва кальций каби минераллар ҳамда С витамини жуда муҳим. Магний ва кальций биргаликда ҳаракат қилиб, суяклар ва мушакларни мустаҳкамлашда энг яхши восита ҳисобланади, С витамини эса уларнинг саломатлиги учун муҳим аҳамият касб этади.
Ҳа доим ёдингизда бўлсин6 "Ҳаёт - бу ҳаракат, ҳаракат - бу ҳаёт!"
Магний ва кальций - мушаклар ва суяклар учун минераллар
Магний ва кальций энг таниқли минераллар ҳисобланади, шу ўринда кальций одатда суяклар ва тишларнинг саломатлигини, магний эса мушакларнинг функциясини англатади.
Бироқ, магний анча кўп вазифаларни бажаради. Тахминан 300 та ферментлар магнийга боғлиқ. У скелетимизни барқарорлаштиради, нервлардан мушакларга импульслар узатилишини таъминлайди, моддалар алмашинувини қўллаб туради ва албатта, мушакларнинг қисқариши учун зарур.
Иккала минерал ҳам инсон саломатлиги учун зарур ҳисобланади ва уларни етарлича миқдорда таъминлаш муҳим роль ўйнайди. Магний турли маҳсулотлар таркибида, айниқса, бутун донли маҳсулотлар, ёнғоқлар ва сут маҳсулотларида мавжуд. Сут ва сут маҳсулотлари ҳам кальцийнинг тенгсиз манбаси ҳисобланади.
Катта одамга кунига ўртача 350-400 мг магний керак бўлади, аммо стресс ва жадал жисмоний фаоллик вақтида эҳтиёж даражаси ошиши мумкин.
Магнийга эҳтиёж қачон ошади:
- Спортдаги юқори юкламаларда
- Оғир ишда
- Стрессда
- Қандли диабет ёки юрак-қон томир касалликларида
- Парҳез ёки вазн етишмаслигида
- Кўп алкоголь истеъмол қилишда
- Контрацептивлар ёки диуретиклар каби дори-дармонларни қўллашда
Организмда магний етишмаслиги турли усулларда намойиш бўлиши мумкин. Энг кўп мушаклар тиришиши кузатилади, ундан камроқ - болдирларда тунги тиришишлар.
Кальций скелетнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва суяклар ва тишларнинг саломатлигини қўллаб туришда муҳим роль ўйнайди. Шунингдек, у қон ивишида иштирок этади ва магний билан биргаликда мушакларнинг ишлаши учун муҳим.
Ҳомиладор аёллар организмга кальций етарли даражада келиб тушишини кузатиб боришлари керак, чунки минерал ўсиб бораётган боланинг суякларини шакллантириш учун зарур бўлади.
Ёдда тутиш лозимки, кортизон каби дори-дармонлар таъсирида ёки кўп миқдорда қаҳва, алкоголь ёки кола истеъмол қилиш натижасида кальций организмдан ювилиб чиқиб кетиши мумкин.
Болаларга кальций уларнинг ўсиши учун керак бўлганлиги боис, улар ушбу минералнинг кўп истеъмолига муҳтож. Кальций аёлларга менопаузадан кейин ҳам керак бўлади.
С витамини - аскорбин кислотаси тоғай тўқималарининг саломатлиги учун
С витамини (аскорбин кислотаси) кўпчиликка иммунитетни қўллаб-қувватловчи восита сифатида маълум, лекин у ундан кўпроқ рольни ўйнайди! Шунингдек у коллаген ишлаб чиқарилишида ва натижада тоғай тўқимасининг функциясида ҳам муҳим рольни ўйнайди.
Соғлом тоғай қатлами бўғинлар ва умуртқалараро дискларда ўзига хос ҳимояловчи ёстиқча вазифаси бўлиб хизмат қилади. У бўғинлар юзасини 5 мм гача қалинликда коллаген толаларининг силлиқ, эластик қатлами билан қоплайди. Синовиал суюқлик билан биргаликда ушбу қатлам бўғин юзаларининг равон сирпанишини таъминлайди.
Таранглик ва куч учун тоғайларга С витамини каби озуқа моддалари керак. Синовиал суюқлик қимматли озуқа моддаларини тоғай тўқималарига ташийди. Бироқ, бу нарса фақат диффузия ҳисобига, яъни бўғинларга юклама бериш ва юкламадан ҳоли қилиш таъсири остида содир бўлади. Шунинг учун бўғинларнинг саломатлиги учун жисмоний фаоллик керак.
Аскорбин кислотаси тоғайлар ишлашида аҳамиятли роль ўйнаганлиги сабабали, сизнинг рационингизда мунтазам равишда цитрус мевалар ва брюссель карами, брокколи ёки кале каби карамлар оиласига мансуб сабзавотлар бўлиши керак.
Бироқ, С витамини сувда эрувчан ва иссиқликка сезгирлигини ҳисобга олсак, сабзавотларни тўғри тайёрлаш лозим.
Однако учитывая, что витамин С водорастворим и чувствителен к теплу, овощи следует готовить правильно.