Кўзларнинг саломатлиги

Кўзлар саломатлиги учун маҳсулотлар

Кўзларнинг саломатлиги
Бизнинг кўриш қобилиятимиз - бу бизнинг энг қадрли сезги органимиз, чунки у бизни атроф муҳит тўғрисида тахминан 80% маълумот билан таъминлайди. Барча визуал маълумотни қайта ишлаш учун миямизга унинг имкониятларининг учдан бир қисми керак бўлади! Биз ранглар, шакллар ва ҳаракатларни фарқлай оламиз, уч ўлчамда кўришимиз, масофа ва ўлчамларни баҳолашимиз мумкин.
Бироқ кўзларимиз - нафақат энг чиройли, балки энг сезгир орган ҳамдир. Шунинг учун кўриш қобилиятини ҳимоя қилиш ва қўллаб туриш керак, ахир яхши кўриш қобилияти - турмуш сифатининг муҳим таркибий қисми!
Кўзлар учун соғлом овқатланиш
40 ёшларга бориб табиий кўриш қобилиятини одатда ёмонлашишни бошлайди, лекин биз уни тўғри турмуш тарзи билан қўллаб туришимиз мумкин. "Кўриш қобилиятини асровчи" парҳез, мунтазам равишда окулистга ташриф буюриш, УБ-нурлардан ҳимоя қилиш учун қуёшдан ҳимоялорвчи кўзойнакларни тақиш ва чекишдан воз кечиш - кўзлар саломатлиги ва кўриш қобилиятини сақлаб қолиш учун муҳим жиҳатлар.
"Кўриш қобилиятини асровчи" парҳез нимани англатади? Овқатланиш бўйича немис жамияти витаминлар ва микроэлементларга бўлган кунлик эҳтиёжни ёпиш учун "кунига 5 порция мева ва сабзавотларни истеъмол қилишни" тавсия этади. Бу кўзларнинг саломатлиги учун фойдали, ахир бизнинг кўзларимиз озуқа моддаларига муҳтож. Турли хил озуқа ва ҳимояловчи моддалар кўриш қобилиятини яхшилашга ва етук ёшда кўриш равшанлиги сақлаб қолишга ёрдам беради.
Кўзлар учун озиқлантирувчи ва ҳимояловчи моддалар:
Кўзлар саломатлиги билан боғлиқ кўпроқ таниш бўлган озуқа моддаси А витамини ҳисобланади. А витамини нормал кўриш қобилиятини қўллаб-қувватлашга ёрдам бериши туфайли, у кўпинча "кўзлар учун витамин" деб аталади.
А витамини - кўзлар учун витамин.
А витаминининг энг яхши манбалари жигар, ёғли пишлоқ, сельд ва скумбрия, шунингдек тухум ҳисобланади. Сабзи А витаминининг ўтмишдоши бўлган бета-каротинга бой, у кўпинча кўриш қобилиятини яхшиловчи маҳсулот сифатида зикр қилинади. Экран ортида кўп ишлаш, узоқ вақт телевизор кўриш, қуёш нурларининг жадал таъсири ёки тунда тез-тез рульда юриш каби махсус шароитларда А витаминига бўлган эҳтиёж ошиши мумкин.
Лютеин + Зеаксантин - макула компонентлари
Биз юқори контрастли ва ўткир кўришимиз тўр пардадаги кичик соҳа - "сариқ доғ" (macula lutea) туфайли вужудга келади. Сариқ ранг лютеин ва зеаксантин каби ўсимлик пигментларининг юқори таркибидан келиб чиқади. Қуёш нури сариқ доғ соҳасига деярли тўғридан-тўғри тушиши туфайли, табиат лютеин ва зеаксантинни жуда кучли антиоксидант ҳимоя қилиб яратди.
Лютеин ва зеаксантин каротиноидлари карам, спаржа, янги исмалоқ ва петрушка каби сабзавотларда бўлади.
Цинк, селен + С ва Е витаминлари - кўзларимиз учун қалқон
Кўзларимиз доимо нурнинг таъсирига ва оксидловчи стрессга дучор бўлади. Бу эркин радикаллар ҳосил бўлишининг ошишига олиб келади. Уларни ҳимоя қилиш учун организмимизнинг ҳужайраларида махсус қалқон бор: С ва Е, шунингдек селен ва цинк микроэлементлари, улар ҳужайраларни оксидловчи стрессдан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Цитрус мевалар, булғор қалампири ва қулупнай С витаминининг маълум манбалари ҳисобланади. Е витамини асосан ўсимлик ёғларида бўлади. Селен ва цинкни биз балиқ ва гўшт каби ҳайвон маҳсулотларидан оламиз. Маслаҳатимиз: рационингизга устрицаларни киритинг, улар цинкнинг энг бой манбаси ҳисобланади!
ДГК Омега-3 ёғли кислоталари - кўриш ҳужайраларининг компоненти
Докозагексаен кислотаси (ДГК), политўйинмаган Омега-3 ёғли кислотаси, айниқса кўзларнинг саломатлиги учун самарали. ДГК мия ва кўриш ҳужайраларида энг кенг тарқалган ёғли кислота ҳисобланади. Тўр парда тузилмаси учун жуда муҳим ва нормал кўриш қобилиятини қўллаб туришда роль ўйнайди. ДГК нафақат тўр пардада, балки ёғли кўз ёши плёнкасида ҳам бўлади. Соғлом кўз ёши пардаси кўз ёши суюқлигининг буғланишини бартараф этади ва кўзларнинг намланишини таъминлайди. Совуқ сувларда яшовчи сельдь, скумбрия ва лосось каби балиқлар Омега-3 ёғли кислоталарининг жуда яхши манбаси ҳисобланади.
Кўриш қобилиятимиз - бизнинг энг қадрли сезгимиз. Уни ёшликдан парвариш қилиш керак!