Нерв тизимини тинчлантириш ва мустаҳкамлаш учун маҳсулотлар

Нерв тизимини тинчлантириш ва мустаҳкамлаш учун маҳсулотлар


Нерв тизимини тинчлантириш ва мустаҳкамлаш учун маҳсулотлар
Бунинг учун асосий шарт - ўзини бўш қўйишни билиш. Агар тана ва мия бўшашишни билмаса, самарадорлик ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади. Телефондан чалғинг, сайрга чиқинг, севимли машғулотингиз билан шуғулланинг!
Албатта, миямизнинг самарали ишлаши учун биз уни зарур озуқа моддалари билан таъминлашимиз керак: яъни бизга "мия озуқаси" керак. Нерв тизимимиз учун яхши энергия манбалари таркибида мураккаб углеводлар бўлган ёнғоқ, бутун дон маҳсулотлари ёки банан каби мевалар ҳисобланади.
Шоколад ёки оддий қандлар таркиби юқори бўлган глюкоза манбалари қондаги қанд даражасини тез оширади. Аммо бу ҳолат узоқ давом этмайди, чунки қондаги қанд даражаси тез пасаяди. натижада тўсатдан толиқиш пайдо бўлади, у унумдорликка сезиларли таъсир қилади.
Мия учун фойдали озуқа:
- Сув
- Бутун донлилар
- Тухум сариғи
- Ёнғоқлар
- Бананлар
- Субмаҳсулотлар, масалан, жигар
- Дуккаклилар
- Ёғли балиқ
- Рапс ёки зиғир ёғи
Маслаҳат: Аджиль - нерв тизими учун муҳим бўлган В гуруҳи витаминларига бой таом. Уни ўз рационингизга қўшинг.
Лецитин - нерв мембраналарининг қурилиш материали
"Лецитин" - бу фосфатидилхолин учун маълум атама. Аслида бу ёғли кислоталар, фосфор кислотаси, глицерин ва холиндан иборат бўлган липидлар учун йиғма атама. Лецитин барча ҳайвон ва ўсимлик организмларининг компоненти ҳисобланади ва тухум сариғи, ёнғоқлар, соя маҳсулотлари ёки балиқ каби кўпгина маҳсулотларнинг таркибида мавжуд. Бу нерв тизими ва мия учун озуқа моддаси, чунки у мембраналарнинг компоненти ҳисобланади.
Мия энг юқори лецитин таркибига эга.
В витамини
В гуруҳи витаминлари мия, нерв тизими ва организмнинг меъёрда ишлашида муҳим роль ўйнайди. В витаминлари мажмуаси, умуман олганда, нормал энергия алмашинувига ёрдам беради, нерв тизимининг нормал функциясини қўллаб-қувватлайди ва миянинг ишлашида муҳим роль ўйнайди. Бундан ташқари, В гуруҳидаги айрим витаминлар ёғлар, углеводлар ва оқсиллар алмашинувини тартибга солади.
Айниқса В1, В2, В6, В12 витаминлари ҳамда ниацин ва биотин нерв тизимининг меъёрда ишлашига ва психиканинг соғлом бўлишига ёрдам беради. В5 витамини ақлий фаолиятга ёрдам беради.
В гуруҳи витаминлари мажмуасига қуйдаги 8 та витаминлар киради:
- В1 витамини (Тиамин)
- В2 витамини (Рибофлавин)
- В3 витамини (Ниацин)
- В5 витамини (Пантотен кислотаси)
- В6 витамини (Пиридоксин)
- В7 витамини (Биотин)
- В9 витамини (Фолат кислотаси)
- В12 витамини (Кобаламин)
Дастлаб, В гуруҳи витаминлари гуруҳига кўпроқ витаминлар кирган. Кейинчалик уларнинг айримлари витамин эмаслиги аниқланган. Шунинг учун В гуруҳи витаминларининг рақамланиши тартибли эмас.