Иммун тизими ва ҳужайра ҳимояси

Бизнинг ҳимоя механизмларимиз кўпинча синовларга учрайди. Иммун тизимини ҳимоя қилиш учун бизнинг Doppelherz маҳсулотларимиз билан танишиб чиқинг.
  1. doppelherz.uz
  2. Маҳсулотлар
  3. Иммун тизими ва ҳужайра ҳимояси
Butun oila uchun IMMUN
Doppelherz system
Butun oila uchun IMMUN
Озуқа қўшимчаси
250 мл
MINI-TABLETKA MULTIVITAMINLAR
Doppelherz system
MINI-TABLETKA MULTIVITAMINLAR
Озуқа қўшимчаси
20 ta porsiyali paketchalar
Multi-Vitamine Immun Family
Doppelherz aktiv
Multi-Vitamine Immun Family
Озуқа қўшимчаси
250 мл
Vitamin C +Rux suvda eruvchi tabletkalar
Doppelherz aktiv
Vitamin C +Rux suvda eruvchi tabletkalar
Озуқа қўшимчаси
15 Вишшиловчи таблеткалар

Иммун тизими ва ҳужайраларни ҳимоя қилиш учун маҳсулотлар

Бизнинг организмимиз доим вируслар ва бактерияларнинг таъсирига учрайди. Яхшиямки, кўп ҳолларда биз буни сезмаймиз ҳам, чунки соғлом ва мустаҳкам иммун тизими бизни бундай ҳужумлардан ҳимоя қилади.

Организмимизнинг ўз ҳимоя тизими кўпгина имкониятларга эга ва одатда организмимизни жуда самарали ҳимоя қилади. Туғилишимизда бизнинг иммун тизимимиз ҳали яхши ривожланмаган бўлади, лекин у доим "ўрганиб" боради. Бизда организмимизнинг ташқи ва ички душманларига қарши туғма ҳимоямиз бор, лекин иммун тизимимиз қайтадан юқишда таниладиган маълум патогенларга қарши ҳам курашишга қодир.

Яхши янгиликлар: Ҳар ким ҳужайраларни оксидловчи стрессдан ҳимоя қилиши ва ўз иммун тизимини мустаҳкамлаши мумкин! Етарлича ухлаш, тоза ҳавода жисмоний фаоллик ҳамда энергияни тиклаш учун мунтазам дам олиш даврлари - бу саломатликни қўллаб-қувватлаш учун жуда муҳим. 
Саломатликни қўллаб-қувватлашнинг яна битта тенгсиз манбаси - бу организмни зарур озуқа моддалари билан таъминлаш.  Айниқса етарлича миқдорда C ва D витаминларини ҳамда селен ва цинк каби микроэлементларни олиш жуда муҳим.
Ушбу озуқа моддалари иммун тизимининг меъёрда ишлашига ва ҳужайраларни оксидловчи стрессдан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Иммунитетни қўллаб-қувватлаш учун маслаҳатлар:

  • Қўлларингизни ювинг
  • Етарлича миқдорда суюқлик ичинг
  • Мунтазам равишда хонани шамоллатиб туринг
  • Саунага боринг ва контраст душ қабул қилинг
  • Тоза ҳавода жисмоний машқлар билан шуғулланинг
  • Стрессдан чекланинг
  • Ичак флорасини соғлом тутинг
  • Етарлича вақт ухланг
  • Озуқа моддалари етарлича миқдорда истеъмол қилинишини таъминланг

D витамини - иммун тизимингизнинг кўмаги

Охирги пайтда D витамини ҳақида кўп айтиляпти ва бу бежиз эмас. D витамини нафақат суяк ва мушакларнинг саломатлиги, балки иммун тизими учун ҳам жуда муҳим!  У организмнинг ҳимоя механизмларини фаоллаштиради, инфекцияларга қарши курашишда ёрдам беради, фақатгина организмда унинг захиралари етарли бўлса.

Факт: охирги тадқиқотларга кўра, Германияда 82% эркаклар ва 91% аёлларда D витамини етишмайди.  
Бироқ, бизнинг организмимиз қуёш нурининг таъсирида ушбу витаминни ўзи ишлаб чиқариши мумкин. 
Қиш пайтларида УБ-нурлари ергача етиб келмаслиги сабабли, кўпинча қуёш етишмайди.   Бундан ташқари, кўпгина одамлар кўчага чиқмайди, чунки улар иш туфайли кўп вақтини хонада ўтказишларига тўғри келади ёки умуман қуёш нурларидан қочиб юришади. Кексаларда D витаминининг даражаси жуда паст, чунки ёш ўтгани сари унинг ишлаб чиқарилиши пасаяди.

Айниқса қиш пайтларида D витаминига бой рационга амал қилиш тавсия этилади. Афсуски, таркибида ушбу витамин миқдори кўп бўлган маҳсулотлар жуда кам. Масалан, жигар ва денгиз балиғи.

Антиоксидантлар – цинк, селен, С витамини ва Е витамини - ҳужайраларнинг энг яхши ҳимояси.

Цинк, селен каби антиоксидантлар, С ва Е витаминлари иммун тизимининг нормал функциясини қўллаб-қувватлайди ва ҳужайраларни оксидловчи стрессдан ҳимоя қилишга ёрдам беради.   "Оксидловчи стресс" ўзи нима?
Оксидловчи стресс "эркин радикаллар" туфайли содир бўлади.   Улар тажовузкор, ҳужайраларни шикастловчи моддалар бўлиб, биз уларга чиқинди газлар, озон ёки тамаки тутуни каби атроф муҳим омилларининг таъсирида дучор бўламиз. Организмнинг шахсий ҳимоя тизими ҳужайраларнинг потенциал шикастланишини олдини олиш учун ушбу тажовузкор бирикмаларнинг маълум сони билан курашишга қодир. 
Табиат ҳам биз учун ёрдам яратган: антиоксидантлар (радикалларнинг овчилари). Улар ҳимоя қилувчи хусусиятларга эга бўлиб, ҳужайралар ишлашини қўллаб туришга ёрдам беради.
Селен ва цинк каби микроэлементлар ҳамда С ва Е витаминлари шбу антиоксидантлар сарасига киради.

С витамини (аскорбин кислотаси) кўпгина мева ва сабзавотларнинг таркибида мавжуд.  С витаминининг энг машҳур манбалари, албатта, цитрус мевалар ҳисобланади, лекин брокколи ёки карам каби сабзавотларда С витамини янада кўпроқ.  Бироқ, сувда эрувчан бўлган аскорбин кислотаси қиздиришда парчаланиб кетишини ҳисобга олиш лозим.

Е витамини (токоферол) ўчимлик ёғлари ва ёнғоқлар таркибида бўлади. Улар ушбу витамин таркиби бўйича етакчилардан ҳисобланади.  Бироз миқдорда Е витамини тухум ва сарёғда ҳам мавжуд.

Цинк ва селен микроэлементлари ҳам овқат билан етарлича миқдорда тушиши керак.  Ҳайвон маҳсулотларида ўсимлик маҳсулотларига қараганда цинк кўпроқ.  Кўпчилик устрицаларни цинкнинг энг яхши манбаси деб ҳисоблайди, лекин бу борада фикрлар бир-бирига тўғри келмайди. 
Селеннинг энг яхши манбаси балиқ, денгиз маҳсулотлари, бузоқ гўшти ва тухум сариғи ҳисобланади. Селен ўсимлик маҳсулотларининг таркиби бўлади, лекин жадал қишлоқ хўжалиги ун ва нондаги селен таркибига анчагина таъсир кўрсатди.